Пақилдоқ 17 яшар йигитнинг қўлида портлади. Йигит реанимацияда

Жамият

image

Тошкент вилоятида 17 яшар йиигит қўлида пиротехника воситаси портлаши оқибатида оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

Воқеа бугун, 30 декабрь куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида содир бўлган. Қумовул ҚФЙда яшовчи, 2002 йилда туғилган С.А. ўз уйида пиротехника воситаси қўлида портлаши оқибатида жиддий жароҳат олган.

Шундан сўнг у зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келиниб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Аммо олган жароҳатининг жиддийлигини ҳисобга олиб, тезкор равишда “тез ёрдам” машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалининг жонлантириш бўлимига “Чап қўл панжа соҳасида катта ҳажмли эзилиб, йиртилган жароҳати. Тўринчи ва бешинчи бармоқлар жароҳати ва тирноқ фалангасининг травматик узилиши” ташхиси билан ётқизилган. Малакали шифокорлар шу заҳотиёқ жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказишди. Айни пайтда даволаш муолажалари давом этмоқда.

“Пиротехника воситаларидан шикастланишлар асосан мактаб ёшидаги болаларда кузатилишини ҳисобга олсак, ёши катталар томонидан қатъий назорат олиб борилиши талаб этилади. Пиротехник воситалари таъсирида куйиш жароҳати юзага келган ҳолатларда куйган соҳаларни совуқ сув билан ювиш ҳамда куйган соҳаларга ўзи билмаган ҳолда турли хил дори воситаларини ишлатмаслик зарур. Биринчи навбатда асептик боғлам қўйиб, тез тиббий ёрдам хизмати ёки шифохоналарнинг куйганлар бўлимига мурожаат қилиниши лозим.

Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига, жумладан, ота-оналарга ўз фарзандларини пиротехника воситаларидан фойдаланмасликка, уларнинг соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдирувчи бундай хафли хатарлардан эҳтиёт бўлишларини яна бир бор сўраб қолади”, дейилади ССВ хабарида. 


Мақола муаллифи

Теглар

Пақилдоқ Пиротехника

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг