Диоманде “Реал”даги ўйин амалиётидан норози бўлмоқда – ОАВ
Спорт
−
11:27 245 1 дақиқа
“Реал Мадрид” жамоаси ярим ҳимоячиси Ян Диоманде жамоадаги ўйин вақти чекланганидан норози бўлмоқда. Бу ҳақда “OkDiario” хабар берди.
Манбага кўра, кот-д’Ивуарлик футболчи янги клубида муҳимроқ роль ўйнашни кутган ва мавсум бошида захирада қолишини истамаган. Бироқ “Реал Мадрид” Диомандени сабрли бўлишга чақирмоқда.
19 ёшли қанот футболчиси “Лос Бланкос” сафида барча мусобақаларда бешта учрашувда майдонга тушган. Аммо унинг умумий ўйин вақти атиги 94 дақиқани ташкил этмоқда. Диоманде ҳали гол уришга муваффақ бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, “Реал Мадрид” жорий йил ёзда Диомандени “РБ Лейпциг”дан 125 миллион евро ва яна 15 миллион евро бонус эвазига трансфер қилганди. Ҳозирда Диоманденинг трансфери “Реал Мадрид” тарихидаги энг қиммат харид бўлиб турибди.
Live
Барчаси