Дилнозахон Каттахонова Бош вазир ўринбосари бўлиши кутилмоқда
Жамият
−
11:40 7620 1 дақиқа
Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилнозахон Каттахонова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'нинг ҳукуматдаги манбаси хабар берди.
Маълумот учун, 1991 йил 2 июлда Қўқон шаҳрида таваллуд топган Дилнозахон Каттахонова 2014 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг бакалавриатини битирган. 2016-2017 йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Халқаро алоқаларни ривожлантириш ва нодавлат-нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаган.
Дилнозахон Каттахонова 2017 йил 5 июлда Ёшлар масалалари бўйича Республика кенгаши йиғилишида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари этиб сайланган. Шунингдек, 2018 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси мустақил тадқиқотчиси ҳисобланади.
2020 йил 10 июль куни янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг директор ўринбосари этиб тайинланган Каттахонова 2023 йил 20 декабрь кунидан бошлаб Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Live
Барчаси