Саида Мирзиёева Дилнозахон Каттахоновага янги лавозимида омад тилади

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бош вазирнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган Дилнозахон Каттахоновага янги лавозимидаги фаолиятида омад тилади. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

“Дилнозахон, сизга бу йўлда оқилалик, қатъият, ишингизга омад ва юртимиздаги ҳар бир аёлнинг ҳаётида акс этадиган улкан натижалар тилайман”, дея ёзган Мирзиёева.

Шунингдек, у Ўзбекистондаги 19 миллиондан зиёд аёл улкан куч ва айни пайтда катта масъулият эканини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, давлат хотин-қизларнинг эҳтиёж ва муаммоларини қанчалик теран англаса, ҳар бир оиланинг фаровонлиги шунчалик барқарор бўлади.

Мирзиёева хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, хориждаги ҳамюртларни қўллаб-қувватлаш ҳамда зўравонликнинг олдини олиш вақтинчалик чоралар эмас, балки пухта ишлаб чиқилган тизимли ёндашувни талаб этишини билдирган.

Бундан ташқари, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган, жумладан, жазо муддатини ўтаётган ҳамда оила ва фарзандларидан узоқда меҳнат қилаётган хотин-қизларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини қайд этган. Уларнинг давлат ўз қисматига бефарқ эмаслигини ҳис қилиши муҳим экани таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 июль куни Дилнозахон Каттахонова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг