Диққат! Бугун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 22 июль олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни бўлиб, соат 23:59 да абитуриентларни рўйхатга олиш якунланади.

Абитуриентлар мазкур муддат давомида Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz сайти) ва Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишлари, ўз маълумотларини ўзгартиришлари ва тест синови учун тўловни амалга оширишлари (олдинги йиллар битирувчилари) мумкин.

“Барча абитуриентларга муваффақият тилаган ҳолда қабулнинг сўнгги соатларини кутмасдан эртароқ рўйхатдан ўтишларини ҳамда таълим йўналишлари ва танлов устуворлигини белгилашда эътиборли бўлишларини тавсия қиламиз”, дейилади ДТМ хабарида.

Аввалроқ, абитуриентлар жорий йилда энг кўп қайси ОТМни танлаётгани ва кириш имтиҳонларини ўтказиш учун қанча маблағ сарфланиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ ДТМ Абитуриент Онлайн рўйхатдан ўтиш

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг