Диққат, абитуриентлар! ДТМ сайтида узилишлар кузатиляпти

Жамият

image

Аввалроқ, бугун, 22 августдан абитуриентлар рухсатномасини бериш бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Абитуриентлар рухсатномасини abitur.dtm.uz сайтидан юклаб олиши керак эди.

Аммо мазкур сайт фаолиятида қатор узилишлар юз беришни бошлади. Сайтдаги узилишлар юзасидан Давлат тест маркази ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

Маълум қилинишича, интернет тармоғида юз бераётган узилишлар ДТМнинг расмий веб-сайтига киришда мураккаблик туғдирмоқда ва абитуриентлар рухсатномаларини юклаб олиш жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур ҳолат abitur.dtm.uz сайтига кираётган абитуриентлар сонининг кўплигига боғлиқ эмас. Интернет тармоғи узлуксиз ишлаган тақдирда қанча абитуриент мурожаат қилишидан қатъи назар, abitur.dtm.uz сайти орқали рухсатномаларини юклаб имконияти мавжуд.

“Aйни пайтда мутахассислар томонидан интернет тармоғидаги узилишлар сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича зарурий ишлар олиб борилмоқда. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади марказ хабарида.

Маълумот учун, бу йил имтиҳонлар очиқ стадионларда 2 сменада ўтказилади. Абитуриентлар 2 та асосий фандай тест топширади.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ДТМ Абитуриент

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг