Диана Гурцкая саҳнага қайтди
Маданият-санъат
−
05 Сентябрь 2023
6502Ўзининг “Ты знаеш, мама” қўшиғи билан машҳур бўлган қўшиқчи Диана Гурцкая турмуш ўртоғининг ўлимидан 3 ой ўтиб яна саҳнага чиқди.
Гап шундаки, май ойи охирида 44 ёшли қўшиқчи Диана Гурцкая турмуш ўртоғи – Россия фан ва олий таълим вазири ўринбосари, юридик фанлар доктори Пётр Кучеренкодан айрилганди. У бундан 3 ой аввал Кубага уюштирилган хизмат сафаридан қайтаётганда самолётда тоби қочиб, шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай вафот этганди.
Шундан сўнг қўшиқчи катта саҳналарда кўриниш бермай қўйганди. Аммо Гурцкая яқинда Кремлда бўлиб ўтган “Юлдузлар билан билим куни” концертида иштирок этди ва қўшиқ куйлади.
“Бугун мен биринчи марта саҳнага чиқдим. Ҳар бирингиз менинг аҳволимни яхши биласиз. Саҳнага чиқишдан олдин бу ҳақда гапирсамми ёки йўқ, деб ўйладим. Лекин мен билан бирга эканлигингизни тушуниб, қайтишга қарор қилдим”, деди Диана.
Эслатиб ўтамиз, "Максим" тахаллуси билан машҳур бўлган хонанда Марина Абросимова реабилитацияда даволанганидан кейин биринчи марта чиқиш қилди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь