Россиялик санъаткорлар Пхеньянда Кимга концерт қўйиб берди (видео)

Олам

−

visibility1953 timer1 дақиқа

image

КХДР етакчиси Ким Чен Ин рафиқаси Ли Соль Чжу билан бирга Пхеньянда россиялик санъаткорларнинг концертига ташриф буюрди. Концертдан олинган видеони кеча, 27 ноябрь куни CNBC телеканали эълон қилди.

Қайд этилишича, тадбир Шарқий Пхеньян Катта театрида бўлиб ўтган. Концертда Россия Табиий ресурслар ва экология вазири Александр Козлов ҳам иштирок этган.

Шимолий кореялик томошабинлар олдида Россия халқ артисти Лариса Долина, Бутунроссия ва халқаро танловлар лауреати Екатерина Андреева, Мариинский театри солисти Глеб Князев ҳамда Осипов номидаги Россия миллий академик халқ чолғулари оркестри чиқиш қилган.

Кадрларда кўринишича, концертдан сўнг Ким Чен Ин саҳнага кўтарилиб, россиялик санъаткорларга чиқиш учун шахсан миннатдорлик билдирган. Шунингдек, у концерт иштирокчилари, жумладан, Долина ва Андреева билан қўл бериб кўришган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг