Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар сони бўйича Мессини ортда қолдирди

Спорт

image

Италиянинг “Ювентус” клубининг аргентиналик ярим ҳимоячиси Анхел Ди Мария Европа Чемпионлар лигасининг энг яхши ассистентлари рўйхатида ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессидан ўзиб кетди. Бу ҳақда UEFA расмий сайти хабар берди.

Ди Мария “Ювентус”нинг Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасидаги “Маккаби”га қарши ўйинида (3:1) учта голли узатмани амалга оширди. Шу тариқа, аргентиналик футболчининг Чемпионлар лигасидаги  голли узатмалари сони 38 та етди. Мессида эса самарали узатмалар сони 37 тани ташкил қилади. Бу кўрсаткич бўйича Лео 3-ўринга жойлашган.

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду 42 голли узатма билан Чемпионлар лигасининг энг яхши ассистенти бўлиб турибди. Тўртинчи ўрин эса ПСЖнинг яна бир ҳужумчиси Неймарга насиб қилган. Унинг ҳисобида 32 та голли узатма бор.

Аввалроқ, Лионель Мессининг ЕЧЛда гол урган клублари сони 40 тага етгани ва бу мутлоқ рекорд кўрсаткич бўлгани тўғрисида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Анхел Ди Мария

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг