Денис Истомин АҚШдаги турнирнинг финалигача етиб борди

Спорт

image

Теннис бўйича Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин айни пайтда АҚШдаги қатор мусобақаларда иштирок этмоқда. Кеча, 1 март куни Истомин Коламбус шаҳрида ниҳоясига етган “Челленжер” турнири финалида кортга чиқди.

Истомин ҳал қилувчи баҳсда америкалик Жеффри Фольфга қарши кураш олиб борди ва 4:6, 2:6 ҳисобларида имкониятни бой бериб қўйди. Бу натижа Ўзбекистонга жаҳон рейтинг учун 48 очко ва 4,240 АҚШ доллар пул мукофотини тақдим қилди.

Денис Истомин энди АҚШ термасига қарши Дэвис кубогининг саралаш босқичида қатнашиши кутилмоқда. Терма жамоалар қарама-қаршилиги 6 март куни старт олади.

Жаҳонгир Сотволдиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Денис Истомин

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг