Бугун Денис Истомин US Open’даги иштирокини бошлайди

Спорт 813
image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 24 август куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида теннис бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи US Оpen турнирига старт берилади. Унда ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин саралаш баҳсларидан ўз иштирокини бошлайди. Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси америкалик Жефри Волфга қарши кортга чиқади.

Денис Истомин ATP рейтингида 207-поғонани эгаллаб турибди. Ж.Ж.Волф эса 157-ўринда қайд этилган. Бунга қадар икки теннисчи 2020 йилнинг март ойида ҳам ўзаро тўқнаш келган ва якунда Волф 6:4, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, ташкилотчилар жорий йилги турнир учун мукофот пуллари тақсимотини эълон қилди. Унга кўра, соврин жамғармаси рекорд даражага оширилган ва 57,5 миллион долларни ташкил қилади. Ғолиб, 2000 рейтинг очкосига ҳам эга бўлади.

Маълумот учун, теннис бўйича ўтказиладиган мусобақаларда ATP (эркаклар) ва WTA (аёллар) рейтинги учун очколар ва пул мукофотлари тақдим этилади. Энг нуфузли тўртта мусобақа “Катта дубулға” туркумига киради. Булар: “Австралия очиқ чемпионати” (Мельбурн, қаттиқ қопламали), “Ролан Гаррос” (Париж, қум қопламали), “Уимблдон” (Лондон, майса қопламали), “АҚШ очиқ чемпионати” (Нью-Йорк, қаттиқ қопламали).
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 2.9
t
×