Теннис: Денис Истомин “қора анъана”ни давом эттирди
Спорт
−
24 Июль 2021
4306Бугун, 24 июль кунидан XXXII ёзги Олимпия ўйинлари Ўзбекистон спортчиларининг беллашувлари бошланди. Кун давомида бир қанча ўзбекистонлик спортчилар баҳсларда иштирок этди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ҳиндистонлик Сумит Нагалга қарши кечган биринчи сетда 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Иккинчи сет давомида 2:4 ҳисобида ортда қолаётган Истомин ҳиндистонлик рақиби Сумит Нагални “тай-брек”да 7:6 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди.
Бу билан Истомин сетлар бўйича ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Бироқ учинчи сетда Ҳиндистон вакили Нагал 6:4 ҳисобини қайд этиб, баҳсни ўз фойдасига ҳал этди.
Айтилганидек, биринчи кунги беллашувлар ўзбекистон учун муваффаққиятсиз ўтди.