Деҳқон бозорларидаги нарх-наво эълон қилинди

Бу қизиқ 5043
image

Ўзбекистондаги деҳқон бозорларида айрим турдаги озиқ-овқат масуҳлотлари нархлари ўрганилди. Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг 27 октябрь куни ҳудудлардаги марказий деқҳон бозорларида ўтказилган кузатув натижаларини эълон қилди.

Суякли мол гўшти 45 000 сўмдан 60 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг. суякли мол гўштининг минимал нархи, Нукус ш. “Нукус деҳқон бозори”, Урганч шаҳрининг “Урганч марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”даги арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (45 000 сўм).

Суякли мол гўштининг максимал нархи эса, Нукус ш. “Нукус деҳқон бозори”, Андижон шаҳрининг “Янги бозор деҳқон бозори”, Жиззах ш. “Жиззах марказий деҳқон бозори” ва “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Навоий ш. “Саховат” бозори, Самарқанд ш. “Сиёб деҳқон бозори”, “Темирйўл деҳқон бозори” ва “Дамариқ деҳқон бозори”, Гулистон ш. “Гулистон деҳқон бозори”, Янгийўл ш. “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори”, Урганч ш. “Урганч марказий деҳқон бозори”, Тошкент ш. “Эски жўва деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (60 000 сўм).

Қўй гўшти 45 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да (45 000 сўм) рўйхатга олинган. 

Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (75 000 сўм) кузатилди.

Картошка 2 500 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, Наманган шаҳрининг “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”, Чирчиқ шаҳрининг “Чирчиқ деҳқон бозори”, ва Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ деҳқон бозори”да сотувдаги йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (2 500 сўм) қайд этилган. 

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори” да сотувдаги сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 800 сўмдан 3 500 сўмгача (кг)

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (800 сўм) рўйхатга олинди. 

Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (3 500 сўм).

Сабзи 1 000 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Бухоро шаҳрининг “Бухоро марказий деҳқон бозори”, Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”, Гулистон ш. “Гулистон деҳқон бозори”, Фарғона ш. “Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори”да (1 000 сўм) қайд этилган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да сотувдаги тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (5 000 сўм) қайд этилди.

Тухум 8 000 сўмдан 15 000 сўмгача (10 дона)

Кузатув натижасига кўра, Наманган ш. “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”, Урганч ш. “Урганч марказий деҳқон бозори”да арзонлаштирилган тухум расталаридаги майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (8 000 сўм). 

Максимал нархи эса, Тошкент ш. “Олой деҳқон бозори” ва “Фарҳод деҳқон бозори”да қайд этилган (15 000 сўм).

Гуруч 5 000 сўмдан 19 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (“Нукус-2” навли гуруч 5 000 сўм) қайд этилган.

Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (“Лазер” навли гуруч 19 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 11 000 сўмдан 17 000 сўмгача (литр)

Кузатув натижасига кўра, ўсимлик ёғи маҳсулотларининг минимал нархи Андижон шаҳрининг “Янги бозор деҳқон бозори”, ва “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи 11 000 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса, Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янги-йўл шаҳар деҳқон бозори”да ва Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 17 000 сўм) кузатилди.

Шакар 5 800 сўмдан 8 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, шакар маҳсулотининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (5 800 сўм) қайд этилди. Максимал нархи эса, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори” ва “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (8 000 сўм) кузатилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 77
Рейтинг: 3
Теглар
t
×