Дайди итлар 8 ёшли болани бурдалаб ташлади

Олам

image

Жорий йилнинг 16 апрель куни Россиянинг Оренбург шаҳрида қаровсиз итлар ҳужумига учраган 8 ёшли бола аянчли тарзда ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат ОАВлари хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, Оренбург саноат округидаги гараж кооперативидан унча узоқ бўлмаган жойда бир тўда итлар болага ҳужум қилган. Бола олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Россия Тергов қўмитаси Жиноят кодексининг 293-моддаси 2-қисми (эҳтиёсизлик оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш) ва 238-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш, бепарволик туфайли одамнинг ўлимига сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатган.

Шунингдек, болани ўлдирган итлар (3 та) қўлга олинган. Аммо мамлакат федерал қонунларига кўра, 3 ҳафтадан сўнг улар яна кўчага қўйиб юборилиши керак. Кўплаб россиялик фаоллар итларнинг ўлдирилиши кераклиги ҳақида ёзмоқда.

Вилоят болалар омбудсмани Анжелика Линкова эса “итлар ҳаёти билан болалар ҳаётини тенглаштириб бўлмаслиги”, ҳақида гапирди.

“Афсуски, бошпанасиз ҳайвонлар масаласи ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда. Бу муаммо бўйича эришилган ютуқлар етарли эмас. Биз аппаратимизнинг  бир қатор ташаббусларини амалга оширишга улгурмадик. Бунинг учун узр сўрайман”, дейди у.

Оренбург шаҳри мэри Сергей Салмин ўз маъмуриятига итларни тишлаган бола билан боғлиқ фавқулодда вазиятдан кейин уйсиз ҳайвонларни тутиш бўйича қонунчилик ташаббусини тайёрлашни топширган.

“Қонун қаровсиз ҳайвонлар сонини тартибга солишга йўл қўймайди. Ажратилган пуллар керакли натижага эришишга имкон бермайди. Яна радикал чоралар кўриш керак, аммо улар амалдаги қонунчиликда кўзда тутилмаган”, дейди Оренбург мэри.

Шунингдек, сўнгги маълумотларга кўра, Оренбург уй-жой коммунал хўжалиги бошлиғи боланинг ўлимидан сўнг эҳтиётсизликда айбланиб, ҳибсга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Оренбург Дайди итлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг