Оренбургда вазият ўта хавфли тус олиши ортидан оммавий эвакуация эълон қилинди (видео)

Олам

image

Россия Федерациясининг Оренбург шаҳридаги сув тошқини билан боғлиқ вазият ўта хавфли тус олди. Охирги ўн соат ичида Уралдаги сув сатҳи 40 сантиметрга кўтарилиб, ҳозирда у 1143 сантиметрга етди. Шаҳарда оммавий эвакуация эълон қилинди. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Салмин маълум қилди. 

Расмийлар “Гранд-Парк” турар-жой мажмуаси, “Куйбишева” ва “Солнечний” қишлоқлари, 23- ва 24- микрорайонлар, Урал ва Донгуз кўчалари, Авиагородок ва Овчиннй Городок туманлари аҳолисидан уйларини тарк этишни сўрамоқда

“Ҳужжатларни, дори-дармонларни, зарур нарсаларни ўзингиз билан олиб, дарҳол уйингизни тарк этинг. Вазият ўта оғир, вақтни бой берманг!” деб ёзди шаҳар мэри ўзининг Telegram-каналида.

Маълумот учун, 9 апрель куни Оренбургда биринчи тошқин сиренаси янгради. У маҳаллий аҳолига 18 та туман ва аҳоли пунктларини зудлик билан эвакуация қилиш ҳақида хабар берди. Ўша пайтда Урал дарёсидаги сув сатҳи 897 см, критик даражаси 930 см эди. 

Олдинроқ Оренбург ҳукумати шаҳардаги сув бугун, 12 апрель куни энг юқори чўққига чиқишини маълум қилганди. Кейин сув бир неча кун давомида бир хил даражада қолади, шундан сўнг у аста-секин пасайишни бошлайди. Вилоятда жами 10 мингдан ортиқ турар-жой бинолари сув остида қолган, уларнинг 40 фоизини қайта тиклаш имконсиз. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги сув тошқини туфайли 14 киши шифохонага ётқизилганини маълум қилди. 7 апрелдан бери минтақада федерал фавқулодда ҳолат жорий этилган.

Оренбург вилояти губернатори Денис Паслернинг айтишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тошқиндан кўрилган зарар 40 миллиард рублдан ошади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия сув тошқини Оренбург

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made