Ўзбекистондан жўнатилган ўриклар Россияга киритилмади

Local

image

Ўзбекистондан Россиянинг Оренбург вилоятига юборилган ўриклар қуртлаганлиги сабабли киритилмади. Бу ҳақда минтақавий “Росселхознадзор” хабар берди.

Маълум бўлишича, “Уралкомплект” омборида ўтказилган текшириш чоғида янги ўрик партиясидан зараркунандалар аниқланган. 

Хабарда келтирилишича, умумий ҳисобда вилоятга 0,924 тонна мева олиб киришга ҳаракат қилинган. Аммо ушбу ҳолатдан сўнг вилоятга ўрик олиб кириш тақиқланган. Айбдорлар жавобгарликка тортилгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг стандартлар департаменти Ҳайратон портидан ҳажми 120 минг литрга яқин икки цистерна сифатсиз бензинни Ўзбекистонга қайтариб юборганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic