Оренбургда тўғон бузилиши сабабли одамлар эвакуация қилинмоқда (видео)
Олам
−
06 Апрель
14902Россиянинг Оренбург вилоятидаги Орск шаҳрида минтақани Урал дарёсининг тошиб кетишидан ҳимоя қиладиган тўғон бузилди. Бу ҳақда кеча, 5 апрель куни маҳаллий ҳокимият ва фавқулодда хизматлар хабар берди.
Орск маъмурияти маълумотларига кўра, 4 мингдан ортиқ уй ва 11 мингга яқин одам сув тошқини зонасига тушиши мумкин.
“Тўғоннинг бузилиши, биринчи навбатда, Орскнинг хусусий секторига таҳдид солди”, дейди оператив хизматлар.
Бутун Оренбург вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари полиция ходимлари кўмагида вилоятнинг 3 мингдан ортиқ аҳолисини эвакуация қилди. Эвакуация давом этмоқда. 95 та аҳоли пунктидаги 1825 та тураржой бинолари ва 5242 та томорқа ерлари сув остида қолган.
“Ural56.ru” Telegram-каналига кўра, шаҳар гипермаркетларида газсиз ичимлик суви тугаб қолган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15