Давлат тасодифан раҳбарликка келиш билан қандай курашади?

Жамият

image

Давлат ташкилотларидаги раҳбарлик лавозимларига тасодифан келиб қолишнинг олдини олиш учун бир гуруҳ давлат фуқаролик хизматчилари Миллий кадрлар захирасига олинди. Улар эндиликда Агентлик томонидан ишлаб чиқилган махсус дастур асосида малака оширишади. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маълум қилди.

Ушбу кадрлар раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олиш, миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда профессионал тайёрланган самарали раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида 2 500 нафар давлат хизматчиси орасидан сараланган.

Шу билан бирга, номзодларнинг компетенцияларини баҳолаш мақсадида ҳудудий комиссиялар ва ишчи гуруҳ иштирокида 1 300 дан ортиқ номзод билан суҳбатлар ташкил этилган. Натижаларга кўра, жами 761 нафар номзод кадрлар захирасига саралаб олинган (жами 246 та лавозимга ўртача 3 нафардан номзод).

Кадрлар захирасига киритилган номзодларнинг замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш орқали касбий компетенциясини ошириш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан бугундан бошлаб онлайн  малака ошириш курслари бошланган.

Мазкур малака ошириш курслари натижасида номзодларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлари ҳамда раҳбарлик кўникмаларини янада ошириш режалаштирилган.

Шунингдек, номзодлар учун ҳудудларда анъанавий таълим олиш, соҳа бўйича вазирлик ва идораларда амалиёт, хорижий стажировка ҳам ташкил этилади.

Маълумот учун, Миллий кадрлар захираси – давлат фуқаролик хизматида раҳбар кадрлар таркибининг барқарорлиги ва сифатини таъминлаш, давлат фуқаролик хизматчисининг касбий компетенцияларини ошириш ҳамда хизматчиларни лавозим бўйича кўтариш мақсадида ташкил этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

давлат хизмати

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг