Педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда чегирма берилади
Жамият
−
17 Апрель 1341 1 дақиқа
Ўзбекистонда педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма берилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 17 апрель куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Киритилган қўшимчаларга кўра, таълим ташкилотида меҳнат шартномаси асосида таълим ва тарбия соҳасида касбий фаолиятни амалга оширувчи педагог шахслар учун қуйидаги давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилиши белгиланди:
- кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари;
- муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари;
- умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификат бериш бўйича давлат хизматлари;
- тракторчи-машинист гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат бериш бйўича давлат хизматлари;
- расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари ва бошқалар.
Шунингдек, киритилган қўшимчаларга кўра, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар директор ва директор ўринбосарлари 5 йилда 1 маротаба ишдан ажралган ҳолда, Маданият вазирлиги томонидан ташкил қилинадиган менежерлик ўқув курсларида ўқитилиши белгиланди.
Бундан ташқари, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлардаги ўқувчиларни ўқишдан четлаштириш, бошқа йўналишга ўтказиш ва ўқувчилар ўқишини кўчириш тартиби белгиланди.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель