Давлат мансабдорларнинг чўнтагини қандай ҳисоб-китоб қилмоқчи?
Интервью
−
06 Февраль 2020
11351“2019 йилнинг охирида давлат хизматчиларининг даромадлари ва харажатларини декларациялаш масаласида бизнинг вазирлик, Солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан алоҳида йўриқнома ишлаб чиқилди. Ҳужжат лойиҳаси ҳам тайёрланган. Бугунги кунда бу борада вазирликлар билан келишиш жараёнидамиз. Бу қисқа муддатларда ўз якунига етади”, дейди вазир Нозим Ҳусанов.
Кеча, 5 февраль куни “Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш йўлида муносиб меҳнатни таъминлаш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилгандик. Унда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов QALAMPIR.UZ сайтига давлат хизматчиларининг даромадлари ва харажатларини декларациялаш ва унинг босқичлари қандай амалга оширилиши ҳақида интервью берди.
“Бу ҳужжат давлат хизматчиларига тегишли бўлади. Лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилади. Мисол учун, биринчи босқичда, вазирлик ёки қўмиталарнинг даромад ва харажатлари декларацияланади. Кейингисида департамент ёки бошқарма бошлиқлари ва шу кетма-кетликда барча давлат хизматчиларига бу тартиб киритилади. Бу ҳозирча лойиҳа ва ўрганилиш жараёнида турибди. Тўлиқ ўрганиб тасдиқдан ўтгач, кейин сўнгги тўхтамга келинади ҳамда бу ҳақда тўлиқ ва аниқ маълумотлар ошкор қилинади”, дейди Нозим Ҳусанов.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 27 май куни ПФ-5729 сонли “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинганди. Декларацияни ишлаб чиқишда асосий ижрочи сифатида Бандлик ва меҳнат вазирлиги кўрсатилганди.
LiveБарчаси