Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарига ўринбосар тайинланди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди. Вазирлар Маҳкамасининг бу тўғридаги тегишли қарори қабул қилинди.

Ҳукумат қарорига мувофиқ Тўлқин Набиевич Набиев агентлик директорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Маълумот учун, Тўлқин Набиев бундан олдин Давлат Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи, Давлат активларини бошқариш агентлиги бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келган.

Аввалроқ, Сунатулла Бекенов Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланганди.


Rate Count

34

Rating

3

Rate this article

Share with your friends