Давлат активларини бошқариш агентлигига янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
13 Сентябрь 2019
4870Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 13 сентябрь куни имзолаган қарори билан Сунатулла Хусанович Бекенов Давлат активларини бошқариш агентлиги директори этиб тайинланди.
Маълумот ўрнида, Сунатулла Бекенов 1971 йил Қозоғистон Республикаси Чимкент вилоятида туғилган.
Тошкент давлат университети, математика факультетини тамомлаган. Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида ўқиган.
1993-1994 йилларда Ўзбекистон Республикаси фанлар Академиясининг математика Илмий-тадқиқот институти стажёр-тадқиқотчиси;
1994-1994 йилларда Ўзбекистон Халқ банки Тошкент вилояти Бошқармасининг молия бўлими иқтисодчиси;
1994-2000 йилларда Халқ банкида турли лавозимларда;
2000-2004 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлигида қимматли қоғозлар ва молия бозори Бошқармасида бўлим бошлиғи;
2004-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш бўйича Давлат қумитаси қошидаги корпоратив қимматли қоғозлар Давлат Марказий депозитарияси директори;
2006-2007 йилларда / 2010-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари / биринчи ўринбосари;
2007-2008 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича Йиғма ахборот-таҳлиллар департаменти раҳбари;
2008-2009 йилларда ва 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижроия аппарати бошқарувчиси;
2009-2010 йилларда / 2016-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт Вазири / вазирнинг биринчи ўринбосари;
2015-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари — Ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари;
2018 йил 19 февралдан —2019 йил 28 январгача Инвестициялар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат қўмитаси Раисининг Биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
2019 йил 28 январдан то ҳозиргача Инвестициялар ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритиб келаётган эди.
LiveБарчаси