Дастин ва Конор ўртасида учинчи жанг ўтказиладими?

Спорт 3182
image

Америкалик UFC жангчиси Дастин Порье ирландиялик жангчи Конор Макгрегор билан учинчи жанги ўтказилишига шама қилди.  

Америкалик спортчи ўзининг Twitter'даги саҳифасида томонларнинг битимни имзолашига яқин қолганига ишора қилган ва жангнинг тахминий санасини ҳам кўрсатган. 

"10 июль", деб ёзган Порье ўз саҳифасида.  

Эслатиб ўтамиз, ирландиялик жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасининг асосий баҳсида Дастинга нокаут билан ютқазди. Бу эса Конорнинг фаолиятидаги биринчи марта нокаут билан мағлуб бўлиши эди.  

Бу икки жангчи биринчи марта 2014 йилнинг сентябрь ойида тўқнаш келган. Ўша жангда аксинча, ирландиялик Конор америкалик Дастинни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган эди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 137
Рейтинг: 3
Теглар
t
×