Дастин Порьенинг набатдаги рақиби аниқ бўлди
Спорт
−
08 Сентябрь 2022
4849UFC'нинг машҳур америкалик жангчиларидан бири Дастин Порье навбатдаги жангини ҳамюрти Майкл Чендлерга қарши ўтказади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу жанг шу йилнинг 13 ноябрь куни Нью-Йоркда (АҚШ) бўлиб ўтадиган UFC 281 турниридан жой олади.
Ушбу мусобақанинг марказий жангида Исраэль Адесанья ва Алекс Перейра ўртасида чемпионлик жанги бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Дастин Порье охирги жангини 2021 йилнинг 11 декабрь куни Чарльз Оливейрага қарши ўтказиб, мағлубиятга учраган эди. Майкл Чендлер эса шу йилнинг 7 май куни Тони Фергюсонни мағлубиятга учратган.