Макгрегор Махачев билан жанг қилиши мумкин
Спорт
−
13 Июнь 2024 7477 1 дақиқа
Машҳур MMA менежери Али Абдул Азиз ирландиялик Конор Макгрегор ва россиялик Ислом Махачев ўртасидаги жанг эҳтимолини баҳолади.
“Агар Конор биринчи раунддаёқ Майкл Чандлерни нокаут эвазига мағлуб этса, хоҳлайсизми-йўқми, Конор дарҳол чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бирига айланади. Агар Макгрегор чемпионлик жангини хоҳласа, Ислом уни рад этмайди, чунки бу жанг иштирокчилари катта пул ишлаб олишлари мумкин, бироқ уларга яхши пул тўланмаса, жанг бўлмайди”, дейди Махачевнинг менежери Али Абдул Азиз.
Маълумот учун, 32 ёшли Ислом Махачев охирги жангини 1 июнь куни америкалик Дастин Порьега қарши ўтказиб, 5-раундда рақибини бўғиш услуби билан мағлуб этди ва ўзига тегишли камарни 3 марта ҳимоя қилди. 35 ёшли Конор Макгрегор эса охирги марта 2021 йилда Дастин Порье билан тўқнашиб, имкониятни бой берган.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель