Порье фаолиятидаги сўнгги жангини Холлоуэйга қарши ўтказади
Спорт
−
26 Апрель
1408Енгил вазн тоифасида собиқ Interim UFC камари соҳиби америкалик Дастин Порье промоушендаги сўнгги жангини BMF камари эгаси Макс Холлоуэйга қарши ўтказади. Бу ҳақда UFC матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ушбу тўқнашув жорий йилнинг 20 июлида АҚШда ташкил этиладиган UFC 318 турнирида BMF камари учун ўтказилади.
Маълумот ўрнида, Дастин Порье ва Макс Холлоуэй бунга қадар икки марта тўқнаш келган. 2012 йилда ўтказилган илк жангда Дастин Порье оғритиш услуби орқали ғалаба қозонди. 2019 йилда бўлиб ўтган иккинчи тўқнашувда Порье очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
LiveБарчаси