Дастин Конорни синдириб ташлайди — Ҳабибнинг мураббийи

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг мураббийи Хавьер Мендес эртага, 11 июль куни тонгда бўлиб ўтиши кутилаётган Дастин Порье ва Конор Макгрегор ўртасидаги жангга ўз тахминини билдирди. У “Daily mail” нашрига берган интервьюсида Порьенинг имкониятларини юқорироқ баҳолади. 

“Дастин Конорни синдириб ташлашига шубҳам йўқ. Бу воқеа юз беришини тасаввур қилиш қийин эмас. Порье олдинга боради, ҳужумлар ташкил этади ва Макгрегорнинг иродасини синдиради, деб ўйлайман. Менимча, жанг шундай давом этади. 

Конор Дастинга қарши тура оладими? Америкалик “олмос” йиллар давомида кучайиб борди. У тезкор ғалаба қозонишга ҳаракат қиладими ёки йўқми, билмайман. Лекин ўйлайманки, бу жанг олдингисига қараганда яхшироқ бўлади. Агар иккисидан бирини танлашим керак бўлса, мен Порьени танлаган бўлардим. Бироқ, “Ноториус”дан нима кутиш мумкинлигини ҳеч ким билмайди. 

У ҳақиқий жангчи, шунинг учун мағлубиятга учраган тақдирда ҳам қачондир яна ўзини эслатиб қўйиши мумкин”, дейди Мендес.

Эслатиб ўтамиз, жанг олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Конор ўзини анча қўпол суратда намоён қилди. Кўпчилик унинг аввалги даражасига қайтганига ишонмоқда. Дастин эса сокинроқ, барчаси октагонда ҳал қилинишини билиб турибди. Макгрегорнинг айтишича, “олмос” вазн ташлашга қийналган. 

Маълумот ўрнида, енгил вазнда UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Хавьер Мендес қўл остида бирорта жангда мағлубиятга учрамаган.

Аввалроқ Макгрегор Ҳабибнинг “спортдан каламуш сингари қочиб кетгани”ни айтиб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Конор Макгрегор Ҳабиб Нурмуҳамедов Хавьер Мендес UFC 264

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг