Ҳабиб спортдан каламуш сингари қочиб кетган — Конор

Спорт

image

 

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони россиялик Хабиб Нурмуҳамедов ҳақида гапирди.

“Ростини айтсам, мен Ҳабиб ҳақида ўйламайман ҳам. У ҳали спортда ҳеч нарса қилмади. Барча рақиблар кучга тўлган вақтда кичкина каламуш каби қочиб кетди”, деди Конор.

Маълумот учун, 2020 йил октябрь ойида бўлиб ўтган UFC 254 турнирида 32 ёшли Нурмуҳамедов Жастин Гетжини иккинчи раундда учбурчак бўғиш усули билан мағлуб этди. Жангдан кейин россиялик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. У ММА спортида ўтказган 29 та жангининг барчасида, шу жумладан UFC промоушенида 13 та жангда ғалаба қозонган. 

Гетжига қарши баҳс, Ҳабиб учун отаси — Абдулманап Нурмуҳамедов вафот этганидан кейинги биринчи ва охиргиси бўлди. Жорий йилнинг 19 март куни UFC президенти Дена Уайт “бургут”нинг “нафақа”га чиққанини расман тасдиқлаган эди.

Конор Макгрегор эса, жорий йилнинг 11 июль куни Дастин Порьега қарши жанг ўтказади. Беллашув ғолиби чемпионлик камари учун октагонга кўтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Конор Макгрегор Хабиб Нурмуҳамедов Жастин Гетжи UFC 264

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг