Дания ҳусийларга қарши урушга қўшилди

Олам

image

Дания Яманнинг шимолий ва марказий ҳудудларини бошқарадиган Эрон томонидан молиялаштирилувчи ҳусийлар ҳаракати ҳужумларига қарши курашиш учун АҚШ бошчилигидаги коалицияга қўшилади. Бу ҳақда “Reuters” мамлакат Ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссенга таяниб, хабар берди.

“Дания Қизил денгиздаги савдо кемаларига ҳужумлар туфайли Яман ҳусийларига қарши курашиш учун АҚШ бошчилигидаги олти давлатдан иборат коалицияга қўшилади”, дейилади манбада.

Аввалроқ, Дания Ташқи ишлар вазири мамлакат ҳукумати Яманнинг шимолий ва марказий қисмларида ҳукмронлик қилаётган, Эрон томонидан қўллаб-қувватланган шиа ҳаракати позицияларига АҚШнинг ҳужумини қўллаб-қувватлашини ва ўз фрегатини минтақага юборишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 январь куни ҳусийлар Америка ҳарбий кемаси томонидан ракета учирган эди. АҚШ эса ҳусийлар ҳаракатини бироз танаффусдан сўнг, яна террорчи ташкилотлар рўйхатига киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дания ҳусийлар Ларс Лёкке Расмуссен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг