Дам олиш кунлари ҳам совуқ ҳаво сақланиб қоладими?
Бу қизиқ
−
22 Январь 2021
12493Бугун, 22 январь Ўзбекистон барча ҳудудлари Россиянинг Москва вилоятидан кириб келган совуқ антициклон таъсири остида бўлади. Кун давомида мамлакатнинг кўп ҳудудларида қор ёғиши кузатилади, фақат шимолий ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли камроқ. Ҳаво ҳарорати 2-5° совуқ бўлади.
Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, эртага, 23 январь куни Ўзбекистон ҳудудларига совуқ атмосфера фронти таъсири сақланиб туради, Республиканинг шимолий ва шарқий ҳудудларида бироз қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10° совуқни, кундузи 0-5° совуқни ташкил этади.
24 январь, якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин. Кечаси 5-10° гача бўлган совуқ кузатилади, кундузи ҳаво бироз манфий қийматларгача исийди ва 0-3° илиқ атрофида бўлади.
Шу кунларда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 8-10° га паст бўлади.
LiveБарчаси