Дам олиш кунлари ҳаво совийди
Бу қизиқ
−
1735 2 дақиқа
Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 27 ноябрь куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво кузатилади. Фақат Фарғона водийсининг шимолида ва эрталаб Тошкент вилоятининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғади.
Дам олиш кунлари эса республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ўтган жуда илиқ даврдан сўнг ҳаво ҳарорати ноябрь охири учун бўлган меъёрий қийматларгача пасаяди. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3-8 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ, жанубда 17-20 даража илиққача бўлади.
Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва Фарғона водийсида 13-18 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда эса баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида эртага, 27 ноябрь куни баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, жорий йилнинг 28-29 ноябрида ёғингарчилик кутилмайди.
Шунингдек, Тошкентда бугун эрталаб шаҳар бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 10-12 даража илиқ бўлади.
28-29 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечалари 4-6 даража илиқ, кундуз кунлари 13-15 даража илиқ бўлади. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Live
Барчаси