COVID-19: Ўзбекистонда бир кунда 3 бемор вафот этди, соғайиш кўрсаткичи тушди
Жамият
−
07 Май 2021
8337Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди, бир кунда 3 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил 6 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 421 кишига ортиб, 93 597 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 6 нафари Андижон вилоятида;
- 7 нафари Бухоро вилоятида;
- 6 нафари Жиззах вилоятида;
- 3 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 4 нафари Навоий вилоятида;
- 5 нафари Наманган вилоятида;
- 54 нафари Самарқанд вилоятида;
- 2 нафари Сирдарё вилоятида;
- 4 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 5 нафари Фарғона вилоятида;
- 3 нафари Хоразм вилоятида;
- 77 нафари Тошкент вилоятида;
- 239 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар;
- Андижон вилоятида 28 нафар;
- Жиззах вилоятида 10 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 5 нафар;
- Навоий вилоятида 5 нафар;
- Наманган вилоятида 9 нафар;
- Самарқанд вилоятида 44 нафар;
- Сирдарё вилоятида 10 нафар;
- Фарғона вилоятида 10 нафар;
- Хоразм вилоятида 18 нафар;
- Тошкент вилоятида 59 нафар;
- Тошкент шаҳрида 162 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 89338 (+363) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 660 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3599 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь