“Чучвара отмен”. Темирйўл чипталари нархи ошмайдиган бўлди
Жамият
−
20 Октябрь 2023
7653Аввалроқ “Ўзбекистон темирйўллари” акциядорлик жамиятининг 3 октябрдаги хабарига асосан, бугун, 20 октябрдан тезюрар ва юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларининг чипта нархлари мос равишда 50, 100 фоизга оширилиши ҳақида маълум қилган эдик.
Бироқ чипта нархлари номаълум муддатга қадар ўзгаришсиз қолдирилди. Бу ҳақда компания матбуот котиби Алишер Болтабоев QALAMPIR.UZ га маълум қилди.
“Бу борадаги маълумотлар тасдиқлангач, ташкилотнинг ўзи ахборотни жамоатчиликка эълон қилади”, дейди Болтабоев.
Унга кўра, айни вақт ташкилот ставкаларни қайта кўриб чиқмоқда, аммо ҳозирча чипта нархлари қачон ва қандай қийматда қимматлаши аниқ эмас.
“Бу жараёнда юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларнинг қатнов нархлари 2 баробарга оширилмаслиги ҳам мумкин”, дейди матбуот котиби.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларнинг тезлиги сезиларли даражада оширилиши ҳақида хабар берилган эди. Маълумотларга кўра, поездлар тезлиги 300 км/соатгача оширилади. Ҳозирда “Афросиёб” тезюрар поездлари 255 км/соат тезликда ҳаракатланмоқда.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь