Чинозда юк поездининг вагонлари рельсдан чиқиб кетди

Жамият

image

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида поезд вагонлари рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 21:30 да Чиноз туманининг “Расулобод” МФЙ Олмазор станцияси ҳудудида “Жиззах–Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган юк поездининг сут ёғлари ортилган 2 та вагони рельсдан чиқиб кетган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида жабрланувчилар йўқ. 

Воқеа жойига туман ФВБ раҳбарияти, ТБХ навбатчи сменаси ва тегишли хизматлар жалб этилган. 

Ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Поезд ҳаракати тўлиқ тикланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида “Афросиёб” тезюрар поездининг йўлига темир бетон қўйиб кетилиши оқибатида у катта тезликда бетон бўлагига бориб урилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Чиноз Ўзбекистон темирйўллари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг