Кейинги ойдан 3 та поезднинг чипта нархлари ошади
Жамият
−
12 Июнь 2024
67201 июль санасидан “Насаф”, “Шарқ” ва “Ўзбекистон” поездлари чипта нархларининг тариф қисми 25 фоизга оширилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
“Йўловчи поездларда қўшимча сервис хизматларини жорий этиш, уларни янада ривожлантириш, йўловчи вагон паркларини янгилаш, модернизация қилиш, янги электропоездларни харид қилиш, вокзалларни замон талабларига мослаштиришни ҳисобга олган ҳолда чипталар нархига ўзгартиришлар киритилмоқда”, дейилади хабарда.
Мисол тариқасида кўриб чиқадиган бўлсак, 12, 4-сонли “Тошкент – Қарши” йўналиши аввалги нархларда эконом тариф учун 150 600 сўм, бизнес тариф учун 218 244 сўм бўлган бўлса, янги нархда эконом тариф учун 178 250 сўм, бизнес тариф учун 262 805 сўмни ташкил қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Афросиёб” электропоездлари учун ҳам чипта нархлари оширилганди.
LiveБарчаси