Остона – Самарқанд йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади
Жамият
−
10 Январь
2078Қозоғистоннинг “Йўловчилар ташиш” АЖ ва Ўзбекистоннинг “Ўзбекистон темирйўллари” акциядорлик жамияти раҳбарлари Остона – Самарқанд йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилиши масаласида келишувга эришди. Бу ҳақда Қозоғистон Транспорт вазирлиги хабар берди.
Томонлар янги йўналишдан ташқари Туркистондан Тошкентга қатновчи “Жибек Жоли”дан ташқари туристик поездлар географиясини кенгайтиришни ҳам муҳокама қилган.
Икки мамлакат темирйўллари вакиллари бошқа масалалар, хусусан, йўловчи поездлари қатнови жадвалини такомиллаштириш масалаларини ҳам кўриб чиққан. Ўзбекистон томони 1/2-сонли “Олмаота-Тошкент” поездининг ҳаракат жадвалини қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиққан.
“Бунинг натижасида жўнаб кетиш ва келиш вақтлари қулайроқ бўлади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 24 декабрь куни “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ раҳбарияти “SAMAN Corporation” бошқаруви Жин Канга билан музокаралар ўтказганди. Маълум қилинишича, музокараларнинг асосий мавзуси “Тошкент – Самарқанд” янги юқори тезликдаги йўловчи темирйўлини қуриш бўлган.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь