“Чироқчи воқеаси”: Қамоққа олинганлардан бири ИИБ бошлиғи
Жамият
−
31 Январь 2020
16528Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида мол ўғрилигида гумон қилинган 32 ёшли эркак ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, идорада калтакланиши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур воқеа катта шов-шувга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, икки нафар ИИБ ходими ҳибсга олингани ва уларга эълон қилинган айбловлар очиқланди.
Аммо ҳибсга олинганлардан бири ИИБ бошлиғи экани маълум қилинмаганди.
QALAMPIR.UZ манбаси берган маълумотга кўра, ҳибсга олинганландан бири Чироқчи тумани ИИО ФМБнинг 4-сон ИИБ бошлиғи. У мазкур лавозимга 2019 йил июнь ойида тайинланган. Ҳибсдаги иккинчи шахс эса туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими тезкор вакили. Унга кўра, гумондор (эндиликда марҳум) 4-сон ИИБ бошлиғи хизмат хонасида ваҳшийларча калтакланиши натижасида ўша жойнинг ўзида вафот этган.
Ушбу хабарларни Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.
Жиноят иши тергови доирасида Чироқчи тумани ИИО ФМБнинг қатор ходимлари ҳам жавобгарликка тортилиш эҳтимоли мавжуд.
LiveБарчаси