Чирчиқда вагон устида селфи тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди
3-саҳифа
−
10 Апрель 3682 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида поезд вагони устига чиқиб, селфи тушмоқчи бўлган 17 ёшли болани ток урди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.
Шифокорлар томонидан берилган маълумотларда қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 1 апрель куни Чирчиқ шаҳрида қайд этилган. 2009 йилда туғилган бола дўстлари билан биргалашиб, Чирчиқ шаҳрида жойлашган Бўзсув темирйўл станциясидаги вагонларнинг бирини устига чиқиб, селфи тушмоқчи бўлган.
Кутилмаганда эса электр тизими кучланиш сабаб 17 ёшли болани даҳшатли даражада тўк урган. Шифокорлар томонидан берилган маълумотларга кўра, йигит танасининг 85 фоиз қисми куйиш жароҳатини олган.
Ҳозирда беморга интенсив даво чоралари олиб борилмоқда. Шифокорларнинг айтишича, беморнинг аҳволи яхшиланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида вагон устида селфига тушмоқчи бўлган икки болани электр токи урганди.
Live
Барчаси