Фарзандининг ўлимига сабабчи бўлган она қамоққа олинди
3-саҳифа
−
09 Январь
5990Аввалроқ, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида онаси томонидан аёвсиз калтакланган 4 ёшли қиз вафот этгани хабар қилинганди. Мазкур ҳолат юзасидан марҳума қизнинг 1977 йилда туғилган аёл онаси Э.Й.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Бобур Тўлаганов маълум қилди.
Билдирилишича, ҳозирда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, 2024 йилнинг 23 декабрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасига 2020 йилда туғилган қиз Й.М. танасидаги турли жароҳатлар билан қабул қилинган. Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасида 47 ёшли аёл 4 ёшли қизини қаттиқ калтаклаб, тан жароҳати етказгани аниқланган. Тиббиёт хулосасига кўра, болада бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши оғир даражаси ва бош соҳасидаги бошқа оғир жароҳатлар қайд этилган.
2024 йил 27 декабрь куни ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ИИБ томонидан Э.Й га нисбатан Жиноят кодексининг 1261-моддаси 7-қисми “б” банди (оилавий зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Болалар омбудсманининг маълум қилишича, тергов вақтида жиноят натижасидаги оқибат ўзгаргани, яъни жабрланувчининг ўлими факти жиноятга ҳуқуқий баҳо бериш жараёнига таъсир қилади – оғирроқ жазони кўзда тутувчи қисмга қайта малакалаш лозим бўлади.
LiveБарчаси