Чинозда рақами яширилган Captiva`нинг эгаси маълум бўлди

3-саҳифа

image

ИИВ ЙҲХББга Captiva русумли, 01 215 PFA давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчиси автомобиль давлат рақам белгисини ёпган ҳолда ҳаракатлангани ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида мазкур машина “Кон геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси”га тегишли эканлиги аниқланган. Captiva ҳайдовчиси Чиноз тумани ҳудудида транспорт воситаси давлат рақам белгисини кўриш имкониятини чеклайдиган қоплама ёпиб ҳаракатланганлиги маълум бўлган.

Ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Р.Э. эканлиги аниқланган. Унга нисбатан “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 3-иловаси (Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар) 7.15-банди иккинчи қисми (Транспорт воситасида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини кўринишини чеклайдиган, тўғри аниқланишига халақит берадиган ҳар-хил буюмлар ўрнатилган ва қопламалар билан қопланган бўлса)да белгиланган талабларни бузганлиги бўйича, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси 2-қисми (Тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди, шунингдек, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш) тартибида баённома тузилган. Транспорт воситаси ушбу кодекснинг 291-моддаси тартибида вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Маълумот ўрнида, давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Чиноз Captiva

Баҳолаганлар

312

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг