Чиқиндиларни бошқариш агентлигига директор тайинланди

Жамият

image

Шарифбек Шамсиддинович Ҳасанов Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Шарифбек Ҳасанов 1990 йилда Бухоро вилоятида туғилган. 2013 йилда Буюк Британиянинг Кардифф Метрополитан университети (бакалавр), 2015 йилда Буюк Британиянинг Суррей университети (магистратура)ни тамомлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда турли давлат бошқарув органларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 19 декабрь куни Лейли Пўлатовна Сейтова Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига тайинланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

директор экология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг