Чет элда ўзбекистонлик ўсмирнинг аёвсиз калтаклангани айтилмоқда (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда номаълум кимса бошқа шахсни дўппослаб, унга тан жароҳатлари етказаётгани тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат хорижда содир этилгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда айни пайтда суриштирув олиб бораётган Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат республика ҳудудидан ташқарида содир этилганлиги бўйича бирламчи тезкор маълумот олинган.

Ҳозирда департамент ходимлари томонидан хорижий ҳамкасблар билан ҳамкорликда видеолавҳада акс этган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилаётган бўлиб, уларнинг натижаси юзасидан айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш чоралари кўрилиши айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик иив муштлашув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг