Чемпионлар лигаси мусобақаси қачон бошланиши расман эълон қилинди

Sport

image

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) кубок баҳсларини давом эттириш санасига ойдинлик киритди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Чемпионлар лигаси 2020/21 йилги мавсум гуруҳ босқичи ўйинлари 20 октябрдан бошланади. Европа лигаси 2020/21 йилги мавсум гуруҳ босқичи баҳсларига 22 октябрда старт берилади. Саралаш босқичи баҳслари июль ойи охири августь ойи бошларида ўтказиш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг 2019/20 йилги мавсум ўйинлари коронавирус пандемияси сабаб номаълум муддатга қолдирилган эди.   

Эслатиб ўтамиз, UEFA номаълум муддатга тўхтатиб қўйилган миллий чемпионат баҳсларини жорий йилнинг августь ойига қадар якунлашни режалаштирган.


Rate Count

507

Rating

3

Rate this article

Share with your friends