“Челси” жаҳон чемпионини сотиб олмоқчи
Спорт
−
07 Март 1468 1 дақиқа
Лондоннинг “Челси” жамоаси “Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинесни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби раҳбарияти Мартинесни ҳужум чизиғини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда ва футболчи учун тахминан 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Клуб марказий ҳужумчи позициясини мустаҳкамлаш мақсадида юқори даражадаги тажрибага эга ўйинчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Маълумотларга кўра, “Челси” ушбу трансферни молиялаштириш учун бир нечта футболчиларни сотиши мумкин. Вариантлардан бири — трансфер бозорида нархи ошган ёш ўйинчиларни сотиш орқали маблағ йиғишдир.
Маълумот учун, Лаутаро Мартинеснинг “Интер” билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Шунга қарамай, муҳим молиявий таклиф тушса, томонлар эҳтимолий трансфер бўйича музокараларга киришиши мумкин. Жорий мавсумда аргентиналик ҳужумчи Милан клуби сафида барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Live
Барчаси