“Челси” ўз майдонида “тақачилар”ни аямади

Спорт

image

Бугун, 6 январь куни Англия лига кубоги 1/2 финали илк учрашуви доирасида “Челси” “Тоттенхэм”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин Лондондаги “Стемфорд Бриж” стадионида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимнинг 5-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Ярим ҳимоячи Кай Ҳаверц Маркос Алонсонинг узатмасидан сўнг, гол урди. 34-дақиқада “тақачилар” ҳимоячиси Бен Девис жарима зарбасидан ўзатилган тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ва “Тоттенхэм” ўртасидаги Лига кубоги ярим финалининг иккинчи ўйини 12 январь куни Лондондаги “Тоттенхэм Хотспур” стадионида бўлиб ўтади. Турнирнинг амалдаги ғолиби эса “Манчестер Сити” ҳисобланади.

Маълумот учун, ушбу баҳсда тўлиқ ҳаракат қилган “аристократлар” ҳужумчиси Ромелу Лукаку бир неча кун олдин берган баҳсли интервьюси учун 600 минг евро миқдорида жаримага тортилган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Челси АПЛ Тоттенхэм Англия лига кубоги

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг