Лукаку интервью сабабли 600 минг евро жарима тўлайди

Спорт

image

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчи Ромелу Лукакуни бир неча кун олдин берган баҳсли интервьюси учун молиявий жаримага тортади. Бу ҳақда “La Gazzette dello Sport” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, “аристократлар” раҳбарияти 28 ёшли ҳужумчини 600 минг еврогача жаримага тортиши мумкин.

29 ёшли Лукаку интервьюда “Челси”даги мавқейидан норозилиги, мураббийнинг тактикаси унга маъқул келмаётгани шунингдек, “Интер”га нисбатан муҳаббатини тан олиб, Милан клубини тарк этганидан афсусда эканлиги ҳақида гапирган. Маълумотларга кўра, айнан шунинг учун у “Ливерпуль” (2:2) билан ўйин қайдномасига киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчи 2021 йилнинг ёзида “Интер”дан “Челси”га 115 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Унинг клубдаги маоши йилига 12 миллион еврони ташкил қилади.

Лукаку жорий мавсум “Челси” сафида барча турнирларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Ливерпуль Интер Ромелу Лукаку La Gazzette dello Sport

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг