Бўстонлиққа борадиган йўллар ёпилади
Жамият
−
03 Март 12211 1 дақиқа
Жорий йилнинг 4-5 март кунлари велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли ёпилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспорт бўйича спорт устаси “В.Искандаров” хотирасига бағишланган велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича мусобақа ўтказилиши муносабати билан 4 март куни соат 10:00 дан 14:00 га қадар Д012 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 34 км (Чирчиқ шаҳарга кириш “платина”)дан бошлаб 54 километрлари (Оқсоқота МФЙ “Файз” кафеси) оралиғида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Шу билан бирга, 5 март куни соат 10:00 дан 14:00 га қадар Д012 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 34 км (Чирчиқ шаҳарга кириш “платина”)дан бошлаб 66 километрлари (Ғалабасой аҳоли яшаш жойига бурилиш “ИБР” АЁҚШ) оралиғида ҳам транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Хабарда қўшимча қилинишича, Бўстонлиқ туманига борувчи фуқаролар Чирчиқ шаҳри ёхуд Қораманас, Қўшқўрғон маҳаллалари орқали ҳаракатланишлари мумкин.
Live
Барчаси