Бўстонлиқда ёниб кетган 7 уйнинг аъзоларига 22 минг доллар ёрдам пули тарқатилди

Жамият 6683
image

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 20 сентябрь куни Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чинор МФЙ, Ширмонбулоқ кўчасида жойлашган 7 уй ёниб кетди. Мазкур ҳудудда Тошкент вилояти ҳокими бошчилигида штаб тузилиб, вайроналарни тозалаш ва уйи ёнганларни уй билан таъминлаш ишлари бошланди. 

Тошкент вилояти ҳокимлиги ёнғиндан жабрланган фуқароларга 5 миллион сўмдан нақд пул тарқатди. Ёнғин туфайли талафот кўрган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида, 7 та хонадонда яшаган 45 нафар фуқароларнинг ҳар бирига 5 000 000 (беш миллион) сўмдан жами 225 000 000 (икки юз йигирма беш миллион) сўм нақд пул тарқатилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 20 сентябрь куни куни соат 14:00 ларда Ширмонбулоқ кўчасида жойлашган 7 та уйда ёнғин содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ёнғин С.Саидбобоевга тегишли 38-уйда келиб чиққан. Электр узатгичда юзага келган қисқа туташув оқибатида уйнинг том қисмида чиққан ёнғин, ёнма-ён жойлашган 30, 32, 34, 36, 40-уйларга ўтган.

Ёнғинни бартараф этиш учун ФВВ туман бўлимининг 65 нафар ходими, 9 та ўт ўчириш махсус автомашиналари, 3 та сув ташиш техникасиҳамда туман йўл қурилиш бўлимининг 3 та сув ташиш техникаси жалб этилган. 

Шунингдек, ёнғинни ўчириш учун туман ИИБнинг 6, Миллий гвардия туман бўлимининг 10, маҳалланинг 50 нафар кўнгилли ёшлари жалб қилиниб, қурилган тезкор чоралари натижасида соат 18:00 ларда ёнғин тўлиқ ўчирилган. 

Ёнғиндан талафот кўрган уй-жой эгалари ҳақида маълумотлар:

1.    30-уй – Фахриддин Рўзибоевич Матбобоев, 05.10.1964 йилда туғилган, хонадонда 3 нафар оила аъзолари истиқомат қилган. 
2.    32-уй – Шоира Тўйчиева, 05.03.1959 йилда туғилган, хонадонда 9 нафар оила аъзолари истиқомат қилган. 
3.    34-уй – Ҳилола Хайдаралиева, хонадонда 7 нафар оила аъзолари истиқомат қилган. 
4.    36-уй – Тоир Рўзибоевич Минязов, 22.03.1960 йилда туғилган, хонадонда 4 нафар оила аъзолари истиқомат қилган. 
5.    38-уй – Салим Туланович Саидбобоев, 30.03.1963 йилда туғилган, хонадонда 6 нафар оила аъзолари истиқомат қилган.
6.    40-уй – Карим Туланович Саидбобоев, 27.04.1959 йилда туғилган, хонадонда 6 нафар оила аъзолари истиқомат қилган. 
7.     44-уй – Ҳайитвой Саидбобоев, 10.01.1955 йилда туғилган, хонадонда 10 нафар оила аъзолари истиқомат қилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 132
Рейтинг: 3
t
×