Бўстонлиқда даҳшатли ёнғин. 7 уй ёниб кетди (фоторепортаж)
3-саҳифа
−
21 Сентябрь 2020
20409Кеча, 20 сентябрь куни Бўстонлиқ тумани, Чинор МФЙ, Ширмонбулоқ кўчасида жойлашган 7 уй ёниб кетди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ёнғин соат 14:00 ларда Ширмонбулоқ кўчасида жойлашган 7 та уйда содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ёнғин С.Саидбобоевга тегишли 38-уйда келиб чиққан. Электр узатгичда юзага келган қисқа туташув оқибатида уйнинг том қисмида чиққан ёнғин, ёнма-ён жойлашган 30, 32, 34, 36, 40-уйларга ўтган.
Ёнғинни бартараф этиш учун ФВВ туман бўлимининг 65 нафар ходими, 9 та ўт ўчириш махсус автомашиналари, 3 та сув ташиш техникасиҳамда туман йўл қурилиш бўлимининг 3 та сув ташиш техникаси жалб этилган.
Шунингдек, ёнғинни ўчириш учун туман ИИБнинг 6, Миллий гвардия туман бўлимининг 10, маҳалланинг 50 нафар кўнгилли ёшлари жалб қилиниб, қурилган тезкор чоралари натижасида соат 18:00 ларда ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Қайд этилишича, мазкур ёнғинни келиб чиқиш сабаблари ФВВ вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан ўрганилмоқда.
“Ҳозирги кунда туман ҳокими бошчилигида ҳодиса жойида штаб тузилиб, тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Шу билан бирга, талофат кўрган ҳар бир хонадон эгалари билан суҳбат ўтказилди ва уларнинг истагидан келиб чиққан ҳолда вақтинчалик яшаш жой билан таъминлаш чоралари кўрилди.
Фуқароларнинг уй-жойларини қайта тиклаш ва ёнғин оқибатларини бартараф этиш учун тумандаги барча коммунал ва хизмат кўрсатувчи корхоналар ва уларнинг техника воситалари жалб қилинди. Ҳозирда тегишли амалий тадбирлар (фуқароларга психологик ёрдам кўрсатиш, худудни чиқиндирларда тозалаш ва бошқа) олиб борилиб, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди”, дейилади ҳокимлик Матбуот хизмати етказган хабарда.
Ёнғидан талофат кўрган уй-жой эгалари ҳақида маълумотлар:
1. 30-уй – Фахриддин Рўзибоевич Матбобоев, 05.10.1964 йилда туғилган, хонадонда 3 нафар оила аъзолари истиқомат қилган.
2. 32-уй – Шоира Тўйчиева, 05.03.1959 йилда туғилган, хонадонда 9 нафар оила аъзолари истиқомат қилган.
3. 34-уй – Ҳилола Хайдаралиева, хонадонда 7 нафар оила аъзолари истиқомат қилган.
4. 36-уй – Тоир Рўзибоевич Минязов, 22.03.1960 йилда туғилган, хонадонда 4 нафар оила аъзолари истиқомат қилган.
5. 38-уй – Салим Туланович Саидбобоев, 30.03.1963 йилда туғилган, хонадонда 6 нафар оила аъзолари истиқомат қилган.
6. 40-уй – Карим Туланович Саидбобоев, 27.04.1959 йилда туғилган, хонадонда 6 нафар оила аъзолари истиқомат қилган.
7. 44-уй – Ҳайитвой Саидбобоев, 10.01.1955 йилда туғилган, хонадонда 10 нафар оила аъзолари истиқомат қилган.
LiveБарчаси