Ўзгидромет тезкор ахборот билан чиқди

Жамият

image

Жорий йилнинг 16-18 декабрь кунлари Тошкент вилояти Оҳангарон ва Бўстонлиқ тумани ҳамда Наманган вилояти Поп тумани баланд тоғликларида қор кўчкиси хавфи мавжуд. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор маълумот эълон қилди.

Нам ҳаво оқимларининг кириб келиши ва ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан, Тошкент ва Наманган вилоятларидаги баланд тоғликларда шаклланган қор қоплами кўчиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет декабрнинг иккинчи ярмига оид дастлабки об-ҳаво прогнозини маълум қилганди. Унда 11-13 декабрь кунлари кузатилган кучли совуқдан сўнг, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кўтарилиши айтилган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Оҳангарон Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг